Сиёсий жараён халқаро кузатувчилар эътиборида

14.10.2024

126

msk_yangiliklari_in

Бугун Андижон вилоятига халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларнинг навбатдаги ташрифи бўлди.

 

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси бўлими бошлиғи Евгений Козяк Асака ва Андижон шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, сиёсий жараёнларга тайёргарлик ҳолатлари билан танишди.

 

Маълумки, Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловида овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан вилоятдаги мавжуд сайлов участкаларининг барчаси жараёнга шай ҳолатга келтирилган.

 

                 

 

Бунда овоз бериш биноларининг сайловчилар яшаш манзилига яқин ва қулай бўлишига эътибор қаратилган. Шинам хоналар сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Шунингдек, овоз бериш жараёнида керак бўладиган барча зарурий чораларни кўрилган. Участкаларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун алоҳида шароитлар мавжуд.

 

Сайлов санасига бағишланган плакатлар, сайлов участкасининг харитаси, участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркибидан тортиб барча низомда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда тайёргарлик кўрилган.

 

                   

 

Участкалардаги жараёнларни кузатганидан сўнг Евгений Козяк Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси жойлашган бинога келди. Дастлаб Матбуот маркази аъзолари билан суҳбатлашди. Ҳудудий комиссия аъзолари иш жараёни билан танишди.

 

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур