Жорий йил юртимизда муҳим сиёсий жараён – парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади

03.10.2024

155

msk_yangiliklari_in

Мазкур сиёсий тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайловга оид 5 та қонун ва бир қатор қонуности ҳужжатлар ва жараён билан боғлиқ кўп йиллик амалий тажрибамиз мажмуи бўлган Сайлов кодексида белгиланган тамойиллар асосида ўтказилади.

 

Шу боис, кодексда белгиланган принципларни кенг жамоатчилик, биринчи навбатда бевосита сайлов жараёнини ташкилий ишларни амалга оширувчилар теран англаб етиши муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Хусусан, бугун Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда вилоятдаги мавжуд 55 та округ сайлов комиссиялари вакиллари иштирок этди.

 

Йиғилишни Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Расулов олиб бориб, комиссия раисларига сайлов куни қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан яна бир бор тушунча ва кўрсатмалар бериб ўтди.

 

 

 

 

 

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур