Йиғилишда сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш кунлари, вақти эълон қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли сайлов округлари бўйича 7 нафар номзодлар қарор билан рўйҳатга олиниб, комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.
Бундан ташқари йиғилишда Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига Е-saylov Ахборот тизими орқали бугунга қадар:
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 5 нафар;
Ўзбекистон Экологик партиясидан – 1 нафар; Ўзбекистон Адолат социал демократик партиясидан – 5 нафар; Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 1 нафар бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар ўз ишончли вакилларини рўйҳатга олишни сўраб, аризалари киритилгани ўқиб эшиттирилди.
Ушбу аризалар ўрганилганда депутатликка номзодларнинг сайлов қонунчилигида белгиланган, яъни 10 нафаргача бўлган ишончли вакилларининг маълумотлари киритилганлиги аниқланди.
Муддатидан олдин овоз бериш кунлари ва вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00га қадар; дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00гача этиб белгиланди.
Андижон вилояти ҳудудида ҳам Муддатидан олдин овоз бериш МСК қарори асосида ўтказилиши белгиланиб, сайловчилар ҳамда кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказиш тавсия этилди.
Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати