Андижонда узоқ муддатли хорижий кузатувчилар ўз миссиясини бошлади

03.10.2024

97

msk_yangiliklari_in

Бугун Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) нинг узоқ муддатли кузатувчилари Айрис О’рук ва Винсент Годбиллон ўз миссиясини бошлади.

 

Хорижий кузатувчилар дастлаб Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Расулов билан тор доирада учрашиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, бу галги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, бунда ҳудудий сайлов комиссиясининг вазифалари хусусида суҳбатлашди.

 

 

Шундан сўнг ҳудудий комиссияси аъзоларининг иш фаолияти, Матбуот марказидаги яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

 

Хорижий кузатувчиларнинг Андижондаги миссияси давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур