Андижон вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

БУ ЙИЛГИ САЙЛОВЛАРДА БЮЛЛЕТЕНЛАРНИНГ ШАКЛИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

16.09.2024

31

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенларининг шакли, матни ва таснифи тасдиқланди.

 

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, бюллетенлар мутлақо янги шаклда бўлиб, ихчамлиги билан чоп этиш харажатларини камида 3 миллиард сўмгача иқтисод қилиш имконини беради.

 

Сайлов бюллетенларнинг ихчам ва турли рангларда чоп этилиши ҳисобига участка сайлов комиссияларининг овозларни санаб чиқишдаги вақтини бир соатгача, бутун республика бўйича эса камида 11 минг соатгача тежаш имконини беради.

 

27 октябрь - овоз бериш кунида сайловчиларга 4 та сайлов бюллетени берилади.

 

Биринчиси оч кўк рангдаги бўлиб, унда Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар ҳақидаги маълумотлар;

 

иккинчиси оч яшил рангли бўлиб, унда Қонунчилик палатаси сай ловида иштирок этаётган сиёсий партиялар номи;

 

учинчиси оч сариқ рангда бўлиб, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар ҳақидаги маълумотлар;

 

тўртинчиси оч кулранг бўлиб, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар ҳақидаги маълумотлар киритилади. 

 

Сайлов бюллетенида депутатликка номзодларнинг фамилияси, исми отасининг исми лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида берилади.

 

Сиёсий партиялар киритилган бюллетенда Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида иштирок этаётган сиёсий партияларнинг номи билан бирга рамзий белгиси кўрсатилади. Ва партиялар сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда киритилади.

 

Сайлов бюллетенлари тегишли ҳудуддаги сайловчилар сонини инобатга олган ҳолда чоп этилади ва сайлов участкаларига етказилади.

 

Умидахон АҲМЕДОВА,

Андижон вилояти

ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур