Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари рўйхатга олинди

29.10.2024

200

msk_yangiliklari_in

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг 2024 йил 29 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида халқ депутатлари вилоят кенгашига сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 

2024 йил 27 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида вилоятимиздан рўйхатга олинган 1 755 327 нафар сайловчининг 1 374 935 нафари ёки 78,3 фоизи иштирок этди.

 

           

 

Мажлис қарорига кўра халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90, 921, 96, 97-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашига сайланган 55 нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинди.

 

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур