Бугун, 19 август куни Андижон давлат университетида сайлов қонунчилиги борасида зарур билим ва кўникмаларни ўзлаштириш юзасидан Андижон вилоятидаги ҳудудий тренерлари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.
Дастлаб, малакали тренерлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган янги нормалар ва ҳудудий сайлов комиссияларининг участка сайлов комиссиялари билан ўзаро фаолиятининг турлари бўйича тушунчалар берди.
Семинар доирасида 83 нафар ҳудудий тренерлар учун тасдиқланган режа-график асосида дарс машғулотлари ўтказилмоқда ва ушбу семинар машғулотлари 21 август санасига қадар давом этади.