Андижон вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Компания тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда

14.08.2024

100

msk_yangiliklari_in

Андижон вилояти Ҳудудий сайлов комиссиясининг 13 август куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ҳамда округ сайлов комиссияларини тузиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

 

Йиғилишда ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Умидахон Аҳмедова, аъзолар Қаҳрамонжон Қахаров, Ўткирбек Раҳмонов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

 

Шунингдек, йиғилишда сиёсий партияларнинг Ваколатли вакилларига Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган намунадаги мандатлар топширилди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур