Жорий йилнинг 27 октябрь санасида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.
Шу мақсадда жойларда муҳим йирик сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Хусусан, Шаҳрихон туманида ҳам сайловга пухта тайёргарлик кўриш, сайлов участкаларини белгиланган талабларга асосан жиҳозлаш, шунингдек, сайлов комиссия участкаси аъзолари таркибини шакллантириш, муҳими, сайловни конституциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан ўтказишга доир тадбирлар ўтказилмоқда.
824 - сайлов участкаси тумандаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида ташкил этилган бўлиб, намунавий сайлов участкаси ҳисобланади. Сайлов участка аъзолари бу масъулиятни ҳис этган ҳолда уюшқоқлик билан фаолият олиб бормоқдалар.
Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси матбуот хизмати