16.10.2024

169

msk_yangiliklari_in

Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 8 октябрь кунги қарорига мувофиқ бугун – 16 октябрь куни сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланди.

 

Қарорга кўра, 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар бугундан бошлаб ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган номзодлар ва сиёсий партияга муддатидан олдин овоз берадилар.

 

         

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг 18 нафар аъзоси бевосита хизмат телефонлари орқали сайлов участкаларига боғланиб, жараённинг қандай ташкил этилганлиги, сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, электр, телефон, интернет тармоғининг узлуксиз ишлашини мувофиқлаштириб турибдилар.

 

Бирор бир сайлов участкасида бу борада муаммоли ҳолатлар юз бергудек бўлса, зудлик билан мутасадди мутахассисларга мурожаат этган ҳолда масала ўз вақтида тез ва соз ҳал этилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 2024-йил 16-октябрь куни бошланиб, 2024 йил 23 октябрь куни якунланади. Овоз бериш маҳаллий вақт билан иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.

 

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур