Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси бўлими бошлиғи Евгений Козяк сайлов участкалари, сиёсий жараёнларга тайёргарлик ҳолатлари билан танишиш мақсадида Андижонда бўлди

15.10.2024

125

msk_yangiliklari_in

Хабарингиз бор, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси бўлими бошлиғи Евгений Козяк сайлов участкалари, сиёсий жараёнларга тайёргарлик ҳолатлари билан танишиш мақсадида Андижонда бўлди.

 

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси бўлими бошлиғи Евгений Козяк ўрганишларнинг иккинчи куни Андижон шаҳри, Олтинкўл ҳамда Балиқчи туманидаги сайлов участкаларида бўлиб, сиёсий жараёнларга тайёргарлик ҳолатлари билан яқиндан танишди.

 

Андижон вилоятида жами 938 та сайлов участкалари мавжуд бўлиб, улар шинам хоналар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Шунингдек, овоз бериш жараёнида керак бўладиган барча зарурий чоралар кўрилган. Участкаларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун алоҳида шароитлар мавжуд.

 

             

 

Хусусан, сайлов санасига бағишланган плакатлар, сайлов участкасининг харитаси, участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркибидан тортиб барча низомда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда тайёргарлик кўрилган.

 

Бугунги кунда давлатларда бўлиб ўтадиган сиёсий жараёнларни кузатиш ва мониторинг ишларини олиб бориш бўйича кўплаб хорижий институтлар мавжуд. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши, Европа Иттифоқи, Туркий давлат ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА), Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари институтлари бу соҳада етакчи ташкилотлардан ҳисобланади.

 

Хорижий кузатувчиларни давлатлардаги сиёсий жараёнларда иштирок этиши ушбу давлатнинг очиқ сиёсат олиб бораётганинг бир нишонасидир.

 

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур