Андижон вилоятида жорий йилнинг 9 сентябрь кунидан бошлаб вилоятдаги 938 та сайлов участкаларининг 2 нафардан жами 1876 нафар операторларнинг ўқишлари давом этмоқда. Ушбу операторларга 52 нафар тажрибага эга бўлган ҳудудий тренерлар томонидан Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимида фойдаланишлари юзасидан малакаларини ошириш бўйича ўқув-амалий семинарлар олиб борилмоқда.