14.09.2024

222

msk_yangiliklari_in

Андижонда жорий йил октябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига ўтказиладиган сайловларни ўтказиш бўйича ташкил этилган 938 та сайлов комиссияси раислари, ўринбосарлари ва котиблари иштирокида семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

 

Семинар-тренингларда ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга ушбу сиёсий жараённинг ҳуқуқий асослари, сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда. 

 

 

 

Шунингдек, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайлов комиссиялари бинолари, овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида алоҳида таъкидланмоқда. 

 

Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссияси қарорлари билан қўйиладиган талаблар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳам тушунчалар берилётир. 

 

 

\

 

 

Туман ва шаҳарларда гуруҳлар доирасида ўтказилаётган семинар-тренинглар белгиланган тартибда, босқичма-босқич жорий йилнинг 21 сентябрига қадар давом этади. 

 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур