23.10.2024

184

msk_yangiliklari_in

Шу кунларда Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам сиёсий тадбирни ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Мавжуд 938 та сайлов участкаси учун аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинган бўлиб, уларнинг 664 таси умумтаълим мактабларида, 56 таси касб-ҳунар коллежлари, лицей ва техникумларда, 34 таси маданият ва спорт иншоотларида, 7 таси ҳарбий қисмларда, 63 таси тиббиёт ва дам олиш масканлари, санаторийларда, 23 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 91 таси бошқа биноларда жойлашган.

 

         

         

 

 

185 -сайлов участкаси Андижон туманида жойлашган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 2632 нафар сайловчи рўйхатга олинган, -дейди мазкур сайлов участка раиси Саодатхон Хусанова.

 

- Улардан 14 нафари кексалиги, юриш имконияти йўқлиги сабаб уйда овоз беради. Улар учун ҳам барча қулайликлар яратилган. - Сайловчиларнинг 84 нафари биринчи марта сайловда иштирок этиб, овоз берувчиларни ташкил этади.

 

Бугунги кунда сайлов участкалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Улар сайлов қонунчилигида белгиланган талаблар асосида жиҳозланиб, зарур техника воситалари — телефон, нусха кўчириш аппарати, интернет тармоғи ва тегишли адабиётлар билан таъминланган. Сайловчилар учун барча қулайликлар яратилган.

 

Сайлов участкасига бириктирилган ходимларнинг сайлов қонунчилигига оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилган.

 

Сайлов участкаларининг ташкилий жиҳатдан тайёргарлиги мунтазам ўрганилиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур