Андижон вилоятидаги мавжуд 938 та сайлов участкаларининг жами 2814 нафар комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблари учун ўқув-семинар тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Унда ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга ушбу сиёсий жараённинг ҳуқуқий асослари, сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилмоқда.
Шунингдек, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайлов комиссиялари бинолари, овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, ушбу ўқув-семинарда, МСКнинг қарорлари билан қўйиладиган талаблар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари ҳам тушунтирилди.
Ўқув семинарлар 5 сентябрдан бошланган бўлиб, босқичма-босқич, белгиланган тартиб асосида 21 сентябрга қадар давом этади.
Бугунги кунда 33 та гуруҳларда 723 нафар тингловчилар иштирок этмоқда.