Андижон вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ РАИС, РАИС ЎРИНБОСАРИ ВА КОТИБЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚД

23.08.2024

93

msk_yangiliklari_in

Хабарингиз бор жорий йил октябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ўтказилади. Унга кўра Андижон давлат университетида шаҳар ва туман сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосари ва котиблари учун ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

 

 

Бугун яъни 23 август кунги ўтказилган ўқув машғулотларида Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзоси Юнусов Баҳодиржон Жалолдинович иштирок этиб, тингловчиларга сайлов қонунчилиги, унга киритилган ўзгаришлар, сайловларни ташкил этиш, сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур сабоқлар берди. 

 

– Семинарнинг асосий мақсади бўлажак сайловларда шаҳар ва туман сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосари ва котибларини ўқитиш ва уларни сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор қилиш, – дейди вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Бахтиёржон Расулов. – Улар махсус ўқув дастурлари асосида ўқитилиб, сайловларга тайёргарлик, сайловларда иштирок этувчи мутахассисларнинг билим ва малакасини оширишга ёрдам беради. 

 

Ўқув машғулотлари дастуридан пропорционал ва можаритар сайлов тизими, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, биноларни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш каби сайлов жараёни билан боғлиқ барча мавзулар ўрин олган.

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур