Яна бир неча кундан сўнг юртимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади

24.10.2024

148

msk_yangiliklari_in

Шу кунларда сайловларга тайёргарлик, сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари қизғин паллага кирган.

 

Андижон вилоятида ҳам сайловларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилди. Бунинг учун ташкил этилган вилоят ҳудудий, шунингдек, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, сайлов округлари ҳамда сайлов участкаларида белгиланган ишлар амалга оширилди.

 

 

Бугун Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комиссияси аъзолари сайлов куни риоя этиши лозим бўлган масалалар юзасидан «zoom» платформаси орқали онлайн тарзида семинар бўлиб ўтди. Семинарни Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Бахтиёржон Расулов олиб борди ва қатнашчиларга тушунчалар берди.

 

Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад бўлажак сайловларни миллий сайлов қонунчилигига мувофиқ равишда ўтказиш лозимлигини яна бир бор таъкидлаш. Шунингдек, семинар давомида таъкидланган барча йўл-йўриқлар Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари талаблари ҳисобланишини қайд этишдан иборат.

 

Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур